Россия - Хорватия. Онлайн трансляция (ФОТО)

Айни дамда Сочидаги “Фишт” стадионида ЖЧ-2018нинг чорак финалидан ўрин олган Россия ҳамда Хорватия терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтмоқда.

  • 120'

    Пенальтилар сериясида омад хорватияликларга кулиб боқди ва улар ярим финалга йўл олишди.

  • 120'

    Бўлди. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланади.

  • 115'

    Гоооол!!! Марио Фернандес ҳисобни тенглаштирди.

  • 109'

    Юрий Газинский огоҳлантирилди.

  • 105'

    Қўшимча бўлимларнинг иккинчиси бошланди.

  • 105'

    Қўшимча бўлимларнинг биринчиси якунланди.

  • 102'

    Россия терма жамоаси сафида ҳам сўнгги ўзгариш. Головин ўрнига Дзагоев тушди.

  • 101'

    Гол!!! Вида Хорватияни олдинга олиб чиқди.

  • 97'

    Хорватия терма жамоаси сафида сўнгги тўртинчи ўзгариш юз берди. Шиме Врсалько ўрнига Ведран Чорлука тушди.

  • 90'

    Қўшимча бўлимларга старт берилди.

  • 90+5'

    Асосий вақтда ғолиб аниқланмади. Навбат экстра таймларга.

  • 89'

  • 88'

    Хорватия терма жамоаси сафида ўзгариш. Крамарич ўрнига Ковачич туширилди.

  • 86'

    Хорватия бироз ҳужумкорликни оширди.

  • 79'

    Россия терма жамоаси сафида ўзгариш. Артём Дзюба ўрнига Юрий Газинский тушди.

  • 76'

  • 74'

    Хорватия сафида яна ўзгариш. Иван Стринич ўрнига Йосип Пиварич тушди.

  • 72'

    Захирадан майдонга туширилган Александр Ерохин сал қолса хорватияликлар дарвозасини ишғол этиши мумкин эди.

  • 68'

  • 67'

  • 67'

    Россияликлар таркибида навбатдаги ўзгариш. Гол муаллифи Денис Черишев майдонни тарк этди, унинг ўрнига Фёдор Смолов ўйинга қўшилди.

  • 66'

    Хорватия сўнгги бир неча дақиқалардан буён россияликлар жарима майдонида босимни оширмоқда.

  • 63'

    Хорватия сафида ҳам ўзгариш юз берди. Иван Перишич ўрнига Марсело Брозович туширилди.

  • 62'

    Энди эса россияликлар гол уришга яқин келишди. Артём Дзюбанинг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 60'

    Хавфли вазият!!! Иван Перишичнинг йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

  • 57'

  • 54'

    Россия терма жамоаси сафида илк ўзгариш. Самедов ўрнига Ерохин туширилди.

  • 53'

    Шиме Врсалько майдонда жароҳат олиб ётипти.

  • 52'

    Хавфли вазият! Крамарич чалқанча услубда Акинфеев дарвозаси томон зарба берди. Аммо россияликлар посбони буни ортиқча қийинчиликларсиз ушлаб олди.

  • 48'

  • 47'

  • 46'

  • 45'

    Иккинчи бўлимга старт берилди.

  • 45'

    Биринчи бўлим ўз якунига етди. Жамоалар 1:1 ҳисобида танаффусга йўл олишди.

  • 40'

    Гооол!!! Крамарич ҳисобни тенглаштирди.

  • 38'

    Бу сафар Стринич огоҳлантирилди.

  • 37'

  • 35'

    Қарши ҳужумга ўтиб кетаётган Дзюбани қўполлик эвазига тўхтатган Ловрен ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 34'

    Денис Черишев мусобақанинг энг чиройли голларидан бирига муаллифлик қилди.

  • 33'

    Гоооол!!! Денис Черишев узоқдан кучли зарба билан ҳисобни очди.

  • 28'

    Иван Перишичнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

  • 27'

    Ўйин темпи бироз сустлашгандек.

  • 23'

    Биринчи бўлимнинг тенг ярми ортда қолди. Ўйин асосан майдон марказида давом этмоқда.

  • 21'

  • 19'

  • 17'

    Ракитичнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 16'

    Россия терма жамоаси жарима майдони яқинида хорватияликлар жарима тўпи тепишмоқда. Иўп олдидан Ракитич.

  • 14'

    Ҳар иккала жамоа ҳам айни пайтга келиб очиқ ўйин намойиш этишмоқда.

  • 11'

    Манжукичнинг зарбаси ўхшамади.

  • 10'

  • 9'

  • 8'

  • 7'

  • 6'

    Энди хорватияликлар яхши имкониятга эга бўлишди. Ребичнинг зарбасини Акинфеев қайтаришга эришди.

  • 5'

    Хавфли вазият!!! Дзюба сал қолса ҳисобни очиши мумкин эди.

  • 3'

    Россияликлар бироз ҳужумкор ўйин намойиш этишмоқда.

  • 1'

    Ҳакам учрашувга старт берди.

  • 1'

    • ЖЧ. Чорак финал
    • 1/4 финал

    Россия

    • Денис Черышев 31'
    2 : 2

    07.07.2018 23:00

    Хорватия

    • Андрей Крамарич 39'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!