Россия клуби Серхио Рамосга таклиф билан чиққан

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг "Реал" клуби афсонаси Серхио Рамос Россия Премьер-лигаси клубларидан биридан таклиф олган. Бу ҳақда El Chiringuito TV эфирида маълум қилинди.

Манбага кўра, номи очиқланмаган Россия клуби 40 ёшли ҳимоячига уч ойлик шартнома учун 8 миллион евро таклиф қилган.

Бироқ тажрибали футболчи мазкур таклифни рад этган.

Рамос фаолиятининг асосий қисмини мадридликлар сафида ўтказган. У 2005 йилдан 2021 йилгача "қаймоқранглилар" шарафини ҳимоя қилган.

Унинг сўнгги клуби Мексиканинг "Монтеррей" жамоаси бўлган. Ҳозирда эса испаниялик ҳимоячи эркин агент мақомида қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!