Россия кубоги. Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг жамоаси плей-оффда ўйнайди

  • 27 ноябрь, 2022, 23:40
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Россия кубоги гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Нижний Новгород" учрашуви ниҳоясига етди. Унда москваликлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.

"Темирйўлчилар" сафида Тикнизян, Камано ва Изидор томонидан киритилган голларга меҳмонлар ҳужумчиси Сулейманов асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда бир марта жавоб қайтарди.

Шу тариқа, "Локо" 11 очко тўплаган ҳолда, 2-ўрин билан кейинги босқичга йўл олди. 3-поғонани банд этган новгородликлар "Зенит", "Ахмат" ҳамда "Торпедо" каби жамоалар билан плей-оффда ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!