Россия кубоги. Йўлдошев ассист қайд этган ўйинда жамоаси пенальтилар сериясида зафар қучди
Россия кубоги 5-туридан ўрин олган "Химки" - "Нижний Новгород" учрашуви ниҳоясига етди. Ўйиннинг асосий вақти дуранг билан тугагани учун томонлар ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат этди. Унда новгородликлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Биринчи бўлиб мезбонлар вакили Александр Руденко ҳисобни очди. Бунга меҳмонлар 65-дақиқада Виктор Александровнинг аниқ зарбаси эвазига жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Эътиборлиси, унга тўпни Иброҳимҳалил Йўлдошев ошириб берди. Пеналтилар сериясида Магомедов, Калинский, Шильцов ҳамда Александров 11 метрлик нуқтадан аниқ зарба йўллади.
Шу тариқа, новгородликлар очколари сонини 10тага етказиб, онлайн жадвалда биринчи ўринга кўтарилиб олди. Сўнгги поғонадаги химкиликлар 1 очко тўплаган.
Фикрлар