Россия олимпиячилари 140 та BMW автомобили билан тақдирланади

Россия Олимпиячиларни қўллаб-қувватлаш фонди анъанавий тарзда Олимпиада совриндорларини мунтазам равишда тақдирлаб келади. Бунинг учун спортчиларга X4, X5 ва X6 BMW автомобиллари моделлари харид қилинган. Бу ҳақда “Говорит Москва” радиостанция маълумот тарқатмоқда.

Радиостанция тингловчиси машина эшиклари ва капотларида фонднинг размий белгилари турган автосалондан видео тасвирга олган. Муаллифнинг тасдиқлашича, спортчилар учун 140 BMW автомобили тайёрлаб қўйилган. Пхёнчханда медални қўлга киритган Олимпиячиларга 28 февраль куни топширилади. Кореядаги Олимпия ўйинларида Россиядан 169 нафар атлет иштирок этган.

Қиммат автомобиллар – Олимпия ўйинларида қатнашган россияликлар учун анъанавий совға ҳисобланади. Бундан олдин Рио-2016 чемпионлари BMW олтин медал учун BMW X6, кумуш – X4, бронза совриндорлари X3 олган эди. Сочидаги Олимпиада-2014 совриндорларига Mercedes GL, ML ва GLK моделлари билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, Россия термаси Пхенчхандаги қишки Олимпия ўйинларида 17 медал (2 олтин, 6 кумуш ва 9 бронза) билан умумжамоа ҳисобида 13-ўринни банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!