Россия Ўзбекистонга қарши ўйинда мухлисларини хурсанд қилиши шарт!
20 ноябрь куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россия футболчилари билан ўртоқлик учрашувида куч синашади.
Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Денис Бояринцев беллашувга муносабат билдирди.
- Тожикистон терма жамоаси билаш бўлган ўйиндан яхшироқ баҳс бўлади. Ўйлашимча, бу гал таркиб умуман бошқаса бўлади. Менимча, ҳеч ким ҳозир термадан ёрқин ўйин кутмайди, бироқ оддий мухлим сифатида ўйинчилардаги иштиёқни ва ғалабани кўришни хоҳлайман.
Ҳозир Карпин жамоасида зўр ўйин кутишнинг имкони йўқ. Лекин ўйинчилар барча мухлисларни хурсанд қиладиган даражада тўп тепишларини истаймиз, - деди Денис Бояринцев.
Россия терма жамоаси Тошкентга келишдан олдин Тожикистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказган эди. Ўйинда ҳисоб очилмади.
Фикрлар