Россия Ўзбекистонга қарши ўйинга дарвозабон танлай олмаяпти

Россия миллий терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи ноябрь ойида Тожикистон ва Ўзбекистон билан бўладиган ўртоқлик учрашувларига биринчи рақамли посбон танланмаганини маълум қилди.

- Матвей Сафоновнинг аҳволи қай даражада? Унда техник хатолар бор, шунинг учун ҳам ҳозир қайси посбон биринчи рақамли эканини билмайман, дедим. Селихов ва Шунин барқарор ўйнаяпти ва ўз жамоасига очко олишда кўмаклашмоқда.

Тожикистон ва Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашувларида иккита бошқа-бошқа дарвозабонлар майдонга тушса керак, - деди Виталий Кафанов.

Россия миллий терма жамоаси 17 ноябрь куни Тожикистон билан куч синашади. Валерий Карпин шогирдлари 20 ноябрда “Пахтакор” стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши саф тотади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!