Россия премьер-лигаси. Эркинов жамоасида "тозалаш" ишлари бошланди
"Торпедо" жамоаси раҳбарияти клубда "тозалаш" ишларини бошлаб юборди. Жамоа бугун бош мураббий ва спорт директори билан хайрлашганини маълум қилди.
Ҳозирда москваликлар 5 ўйиндан сўнг атиги 1 очко тўплашга муваффақ бўлди. Шу сабаб бош мураббий Александр Бородюк ўзаро келишув асосида жамоани тарк этадиган бўлди.
Шунингдек, клуб спорт директори Максим Ляпин билан ҳам келишув бекор қилинди. У "Торпедо"да 2020 йил июн ойидан бери ишлаб келаётганди.
Маълумотларга кўра, Ҳожимат Эркинов тўп тепадиган жамоага янги бош мураббий Александр Кержаков бўлиши кутилмоқда. У аввал бошқа легионеримиз Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳаракат қиладиган "Нижний Новгород"га устозлик қилганди.
Фикрлар