Россия президенти Путин икки футболчига Россия фуқаролигини берди

  • 24 Feb 19:22
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

"Зенит" футболчилари Малком ва Клаудиньо Россия фуқаросига айланишди.

Россия президенти Владимир Путиннинг 2023-йил 24-февралдаги фармони Ҳуқуқий ахборот порталида жойлаштирилган. Бугун Россия фуқаролигини олган 34 киши орасида Малком ва Клаудиньо ҳам бор.Улар иккиси ҳам бразилиялик футболчилар ҳисобланади.

Малком "Зенит" таркибида 2020 йилнинг августидан, Клаудиньо 2021 йилнинг августидан бери ўйнамоқда.
РФУ бу икки футболчи Россия паспортлари ҳақида: "Улар энди Россия терма жамоасида ўйнашлари ва энди легионер ҳисобланмасликлари учун имконият бор" дейилган.

Comments

You must be logged in to commet!