Россия терма жамоаси аъзоси фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин

Испаниянинг "Валенсия" клуби ва Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Денис Черишев фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.

El Chiringuito нашри тарқатган хабарга кўра айни дамда 29 ёшли футболчига номи ошкор этилмаётган Хитой супер клубидан таклиф мавжуд.

Маълумот учун, Черишев жорий мавсум “Валенсия” сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!