Россия терма жамоаси

Россия терма жамоаси ёзда бўладиган Европа чемпионатидан олдин қайси терма жамоалар билан ўртоқлик ўйини ўтказиши маълум бўлди.

Терма жамоа матбуот хизматининг хабар беришича, 1 июнь куни Россия сафарда Польша терма жамоасига қарши ўйнайди. 5 июнь куни эса руслар ўз майдонида Болгария терма жамоасини қабул қилади.

Россия “Евро-2020”нинг гуруҳ босқичида Бельгия, Дания ва Финляндия терма жамоаларига қарши кураш олиб боради. Станислав Черчесов шогирдлари мусобақанинг илк учрашувини 12 июнь куни Бельгия терма жамоасига қарши ўтказади. Шундан сўнг Финляндия (16 июнь) ва Дания (21 июнь) терма жамоаларига қарши баҳслар бўлиб ўтади.

“Евро-2020” 11 июндан 11 июлга қадар Европанинг 11 та мамлакатидаги 12 та стадионда ўтказилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар