Россия терма жамоаси ЖЧ-2022 да қандай ном билан иштирок этмоқчи?

Хабарингиз бор Халқаро антидопинг агентлиги (WADA) Россия терма жамоасини ЖЧ-2022 дан четлатган эди.

Sport24 нашри тарқатган хабарга қараганда Россия футбол иттифоқи шу боис мамлакат терма жамоасини Қатардаги мундиалда “Бизнинг йигитлар” номи билан иштирок этиш таклифини илгари сурмоқда.

Эслатиб ўтамиз, агар Россия терма жамоаси саралашдан муваффақиятли ўтса ва жаҳон чемпионатига йўлланма олса мундиалда ўз давлат рамзларидан ва мадҳиясидан фойдаланмасдан иштирок этиши мумкин.

Маълумот учун, Қатардаги жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!