Россия терма жамоаси ўрнига Евро-2020 да қайси мамлакат иштирок этиши мумкин?

Хабарингиз бор бундан аввалроқ Россия терма жамоаси Евро-2020 да иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалган эди.

The Telegraph нашрининг ёзишича Россия терма жамоасининг Европа чемпионатидаги ўрнини Шотландия эгаллаши мумкин. Таъкидлаш керакки, шотландияликлар саралашда Россия билан бир гуруҳда иштирок этишган ва уни 3-ўринда якунлашган эди.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 га 30 ноябрь куни Бухарестда қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!