Россия терма жамоасининг Парагвайга қарши ўйини бошқа муддатга қолдирилди!

CHERY AUTO

Россия ва Парагвай терма жамоалари ўртасидаги баҳс бекор қилинди. Томонлар беллашув бошқа вақт оралиғида ўтказилиши мумкинлиги борасида келишиб олди. 

Tecno

Россия футбол иттифоқи ва Парагвай футбол ассосиацияси Красногорскда юз берган теракт сабаб шундай қарорга келишган. Ўйин 25 март куни Москвадаги "ВТБ Арена"да бўлиб ўтиши кўзда тутилганди. 

"Учрашувга чипта сотиб олган мухлислар пулни тўлиқ қайтариб олиши мумкин бўлади. Харид қилинган чипталарни қайтариш тартиби тўғрисида маълумотлар кейинроқ батафсил эълон қилинади", - дейилади Россия футбол иттифоқи расмий сайтида. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!