Россия термаси давлат томонидан тақдирланмайди
Ads

Россия терма жамоасига футбол бўйича жаҳон чемпионати-2018 турниридаги иштироки учун давлат томонидан тақдирланмайди.

Тўлов режалаштирилгани йўқ. Футбол бўйича жаҳон чемпионати бошқа спорт турларидан фарқ қилади? Давлат ЖЧ-2018 якунида спортчиларга ҳеч қандай тўлов қилмайди. Олимпиада – бошқа тарих. У ерда спортнинг кўплаб турлари бўлади, – дейди ҳукуматга яқин манбаларда.

Манабада ёзилишча, ФИФАнинг ЖЧ-2018 иштироки учун бериладиган тўлови бўлинади. Айни дамда россиялик футболчилар 16 миллион доллар ишлаб олишди, шундан 8 миллион Россия футбол уюшмаси олади. ОАВ хабарларига кўра, бу пулдан миллий терма жамоа ўйинчилари 45 минг евродан (15 минг ҳар бир ғалаба учун) олади.

ЖЧ-2018 чорак финалида Россия Хорватия билан ўйнайди.