Россия ва Қатар жаҳон чемпионатини ташкил қилиш бўйича тажриба алмашиш учун қўмита тузишди
Qatar Airways компанияси ижрочи директори ва Қатар миллий сайёҳлик кенгашининг бош котиби Акбар Ал-Бакер мамлакат 2022 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш учун Россия тажрибасидан фойдаланиш ниятида эканлигини айтди.
"Биз Россия тажрибасидан, россиялик ҳамкасбларимизнинг тажрибасидан кўп нарса олишимиз кутилмоқда.
Россия ва Қатар вакилларидан иборат бўлган қўмита ташкил этилган, унинг доирасида жаҳон чемпионатини ташкил қилиш бўйича тажриба алмашилади," - деди Ал-Бакер.
Унга кўра, Қатар ҳукумати мамлакатни сайёҳлик йўналиши сифатида тарғиб қилмоқда. Келгуси йили Россия Қатарда ихтисослашган сайёҳлик офисини очишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионати 21 ноябрдан 18 декабргача еттита шаҳарда: Доҳа, Лусаил, Ал-Вакра, Ал-Хор, Ал-Райян, Умм Салал ва Мадинат Аш-Шамалда бўлиб ўтади.
Фикрлар