Россия ва Украина клублари Беларусь чемпионати тўпурарига қизиқмоқда

Россия чемпионатининг бир қатор клублари Беларусь чемпионати тўпурарлари баҳсида ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев билан рақобатлашаётган Гегам Кадимянга қизиқиш билдирмоқда.

Клублар орасида “Ротор”нинг таклифи жиддий кўриниш олган.

“Неман” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган арманистонлик Кадимян 10 та учрашувда рақиблар дарвозасига 7 та гол урди. Унда Украина ва Беларуснинг бошқа клубларидан ҳам таклифлар бор.

Ўз навбатида, ўзбекистонлик легионер Жасур Яхшибоев рақобатчиси сингари 10 та ўйинда 7 та гол уришга эришди.

Яхшибоев – Беларусь чемпионатининг энг қудратли футболчиси (Европалик мутахассислар ўзбек футболчиси ўйинини чуқур анализ қилди)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)