Россиялик ака-укага Европа грандлари қизиқиб қолди

  • 3 мая, 2020, 11:06
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Москванинг "Локомотив" клуби ярим ҳимоячилари - Алексей ва Антон Миранчуклар фаолиятини кучлироқ жамоада давом эттиришлари мумкин.

Tecno

"Спорт-Экспресс" нашрининг ёзишича, ака-укаларга Италия ва Испания клубларидан қизиқишлар бор. Улар кўпроқ Испания вариантини маъқул кўришмоқда. Аниқроғи, Миранчукларга "Милан", "Рома" ва "Севилья" клублари қизиқмоқда.

Алексей жорий мавсум 24 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. 12 та ўйинда иштирок этган Антон эса 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию