Россиялик ҳужумчи Туркия клубига ўтди!
Россия терма жамоаси аъзоси Фёдор Чалов ПАОКдан Туркиянинг "Кайсериспор" жамоасига кўчиб ўтди.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, футболчи мавсум охиригача ижара асосида олинди. Шартномада сотиб олиш ҳуқуқи назарда тутилмаган. Шунингдек, Чаловнинг тўлиқ маоши турк клуби томонидан қопланади.
Маълумот учун, Фёдор ПАОКнинг сўнгги ўйинларида ҳатто қайдномага ҳам кирмай қўйган эди. 27 ёшли форвард 2025/26 йилги мавсумда жами 565 дақиқа майдонга тушиб, 1 гол ва 1 ассист қайд этган.
Фикрлар