Россиялик мураббийнинг "Сурхон" билан музокаралари нега тўхтаб қолди? У клубда шартнома имзоламай ишлагани ростми? - Расмий баёнот

Хабарингиз бор, бир неча кун аввал сайтимиз орқали Александр Хомяков "Сурхон"ни бошқариши мумкинлиги борасида хабар бергандик.

Клуб матбуот хизмати телеграмдаги расмий саҳифасида мураббий билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди. Унда ёзилишича, россиялик мутахассис жамоада ҳали иш бошламаган ва томонлар молиявий сабабга кўра келиша олишмаган. Айрим манбаларда Хомяков жамоа бош мураббийига айлангани ва у аллақачон машғулотларни бошлаб юборгани борасида хабарлар тарқалганди.

photo_2020-05-12_23-56-34

Александр Хомяков ва "Сурхон" футбол клуби узоқ вақт давомида ўзаро музокаралар олиб борди. Лекин якунда икки томон ўзаро молиявий томонларини келиша олмади. ЎзПФЛ томонидан ишлаб чиқилган регламентга кўра футболчи ёки мураббий Ўзбекистон Профессионал футбол лигасидан тасдиқдан ўтмагунга қадар, шартнома ҳақиқий ҳисобланмайди. Ваҳоланки, мураббий билан ҳеч қанақа шартнома ҳам имзоланмаган ва ушбу мураббий клубда фаолият юритмаган, - дейилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Александр Хомяков бу мавсум Coca Cola Суперлигаси 3-туридан сўнг "Андижон" клуби мураббийлигидан кетганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
02/07/2020 22:47
СУРХОН чемпион
&
Okasi
02/07/2020 17:31
Лекин, Сурхонни пресс-атташеси роса ёлғонларга уста-да. Бир пастда, бир кун ўйлаб баҳонани қотиради.