Россиялик нокаутчи Артур Бетербиевнинг жанги бекор қилинди!

Профессионал бокснинг ярим оғир вазнда (79,3 кг) WBC/WBО/IBF йўналишларида жаҳон чемпиони Артур Бетербиевнинг (19-0, 19КО) ва супер ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Каллум Смитга (29-1, 21КО) қарши ҳимоя жанги бекор қилинди. 
 
19 август Канаданинг Квебек шаҳридаги Видеотрон марказида бўлиб ўтиши режалаштирилган баҳс Бетербиевнинг жағидаги суяк инфекцияси туфайли қолдирилди. Бетербиев бугун Канаданинг Монреал шаҳрида операция қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!