"Ростов" бош мураббийи: Элдор жуда камтар ва ақлли йигит. У Россия грандидан кўра Европанинг ўртамиёна клубига ўтгани маъқул

“Ростов” клуби бош мураббийи Валерий Карпин жамоа тўпурари Элдор Шомуродовнинг бошқа клубга ўтиши мумкинлиги борасидаги саволга жавоб қайтарди.

- Ҳозир матбуот Шомуродов ҳақида илиқ фикрда. Бундан унинг боши айланиб қолмаяптими?

- Бугунги кунда бундай бўлмаслии керак. Элдор жуда камтар, ақлли ва етарлича совуққон йигит. У ҳозир нималар бўлаётганини тўғри баҳолайди.

- Яқинда ЦСКА унга қизиқиш билдиргани ростми?

- Бу савол мен учун эмас. Бу борада ҳеч нарсани билмайман.

- Сиз уни Россия клубига эмас, Европага кетишини хоҳлайсизми?

- Аслида, ҳа. Унинг “Ростов”да яна бир муддат ўйнашини хоҳлардим. Агар кейинчалик Европадан таклифлар бўлса, у Россия гранди сафига ўтганидан кўра ғарбга йўл олгани маъқул.

Албатта, Европа гранди сафига ўтиш осон эмас. Аммо, дастлаб камтарроқ жамоада ўйнашни бошлаб, кейинчалик юқорига кўтарилишга ҳаракат қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли ўзбекистонлик футболчи жорий мавсум ҳозирча РПЛда 4-гол урди ва у тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилаётган  Артём Дзюба (“Зенит”) ва Александр Соболевларга (“Крилья Советов”) етиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!