Россия премьер-лигасида июнь ойининг энг чиройли голи эълон қилинди.

Мухлислар ва экспертлар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, “Ростов” клуби ярим ҳимоячиси Роман Романовнинг “Сочи” дарвозасига киритган голи энг кўп овоз тўплади ва ғолиб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўша учрашувда “Ростов” ёшлар жамоаси билан иштирок этган ва якунда 10:1 ҳисобида ютқазган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)