Рой Жонс фарзандининг фожиали ўлими ҳақида маълум қилди
Тўрт дивизион бўйича собиқ жаҳон чемпиони ва Шон-шараф зали аъзоси америкалик кичик Рой Жонс ўз жонига қасд қилган ўғли ДеАндре Жонснинг фожиали ўлими ҳақида маълум қилди.
“Афсуски, ўғлим ДеАндре шанба куни ўз жонига қасд қилди. Биламан, ҳозир кўп одамлар оғир кунларни бошдан кечирмоқда, лекин ҳеч нарса ўз жонига қасд қилишга арзимайди. Яратган ҳаётни ўзи беради ва у уни ўзи олиши керак. Илтимос, бу оғир жудоликни бошдан кечираётган бир пайтимизда оиламнинг шахсий ҳаётини ҳурмат қилинг. Қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур”, - деб ёзди Жонс ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Маълумот учун, ДеАндре Рой Жонс учта фарзандидан бири эди. Бокс афсонасининг бундан ташқари Дешоун ва Рой Жонс III исмли икки ўғли ҳам бор.
Фикрлар