Рой Кин: Де Хеани ўлдириб қўйган бўлар эдим

"Манчестер Юнайтед" ва Ирландия терма жамоаси собиқ сардори Рой Кин "қизил иблислар" дарвозабони Давид Де Хеанинг АПЛ 28-тури "Эвертон"га қарши ўйинда йўл қўйган хатоси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Мен мураббий ёки жамоадоши сифатида уни ўлдирган бўлар эдим. У нимани кутаётган эди? Бу ақлсизлик.

Ўша вазиятда Де Хеа ўзига жуда ишониб юборди. Буни оқлаб бўлмайди, танаффус вақтида хеч бир тушунтиришсиз уни тирик қолдирмас эдим", - дейди Кин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!