Ройс: Холанд "Боруссия" нима учун уни харид қилганини кўрсатиб қўйди
"Боруссия" ярим ҳимоячиси Марко Ройс Германия чемпионати 19-тур "Кёльн"га қарши ўйинда дубл қайд этган ёш ҳужумчи Эрлинг Холанд ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Мана нима учун "Боруссия" уни харид қилган. Одатда дебют ўйинини футболчилар ёмонроқ ўткизишади, аммо унинг дебюти жуда яхши бошланди. Шунга қарамасдан Холанд жуда босиқ ва ўз устида ишлашда давом этмоқда", - дейди Ройс.
Эслатиб ўтамиз, норвегиялик футболчи "Боруссия Дортмунд"даги дастлабки иккита ўйинида бешта гол киритди.
Фикрлар