Рўзим Аҳмедов "Бухоро" сафида дублга эришди

Бугун “Бухоро” клуби олдиндан режалаштирилганидек, Тошкентда “Локомотив” ўринбосарларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Голларга бой тарзда кечган учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Бухороликлар сафида захирадан майдонга тушган Рўзимбой Аҳмедов рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилди.

"Бухоро" таркиби: Сардор Қобулжонов, Дмитро Сидоренко, Миржалол Жумаев, Сардор Маҳмудов, Жаъфар Каримов, Бекзод Саидов, Рустам Абдуҳамидов, Собит Синдаров, Суҳроб Неъматов, Сардор Эминов, Фирдавс Асадов.

Захирадан майдонга тушганлар: Шохжаҳон Насимов, Жасур Ҳасанов, Жамол Убайдуллаев, Олег Марчук, Анвар Жўраев, Обид Жўрабоев, Файзулла Жуманқўзиев, Рўзим Аҳмедов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!