Рўзиқул Бердиев энди "фахрий профессор"!

Ўзбекистон кубогини қўлга киритган “Насаф” клуби учун Қаршида турли тадбирлар уюштириляпти.  Жумладан, бугун Қарши давлат университетида ғолиблар билан ўзига хос учрашув ташкил этилди ва талабаларга кубок намойиш этилди. Унда “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, футболчилар – Ойбек Бозоров, Жўрабек Маннонов, Алибек Давронов, Жасур Жумаев ва Акмал Мозговой иштирок этдилар.

рузикул

Ушбу тадбирда “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев университет кенгашининг қарорига асосан “Фахрий профессори” унвони билан тақдирланди.

Шунингдек, Қарши давлат университетининг янги ўйингоҳи очилиш маросими ҳам ўтказилди. Рамзий маъно сифатида янги стадиондаги биринчи беллашувни Рўзиқул Бердиев, университет ректори Дилмурод Набиев ва Қашқадарё футбол ассоциацияси вице-президенти Шуҳрат Эгамбердиев бошлаб беришди.

Ушбу тадбир талабаларда катта таассурот қолдирди ва кубок соҳиблари билан эсдалик учун суратларга тушишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!