Рўзиқул Бердиев жамоасининг мағлубиятига қандай изоҳ берди?
Суперлига 4-туридан ўрин олган “Насаф” - “Сурхон” (0:1) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати маълум қилди.
- “Сурхон” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун уларнинг ўйинга тузган режаси амалга ошди. Рақиб жамоа яхши ҳимояланди ва жипс ҳаракат қилди. Қарши ҳужумларда ўз имкониятларидан фойдаланди ҳамда учрашув якунида мақсадига эришди.
Бизнинг асосий муаммомиз бугун ҳужумларда етарлича фаол бўлмаганимиз бўлди.
Фикрлар