Рўзиқул Бердиев мағлубиятга изоҳ берди

Кеча Ўзбекистон Лига Кубогининг 2-тур учрашувлари ниҳоясига етди. “D» гуруҳида «Андижон» жамоаси Қаршининг «Насаф» клубини қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган ҳолда гуруҳда яққол пешқадамлик қилишмоқда. “Насаф” эса 3 очко билан 2-ўринни банд этиб турибди. Лига Кубогидаги дастлабки мағлубиятдан кейин эса қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев бунга қуйидагича изоҳ берди:

- Бу учрашувда иккала жамоа ҳам тўлиқ таркиб билан ўйнамаган бўлса-да, ўйлайманки, учрашув мухлисларга маъқул келди. Камроқ ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчиларга имконият бердим.

Умуман олганда, йигитларимиз ёмон ўйнашмади. Фақат беллашув охирида белгиланган пенальтида йигитлар бироз эътиборни йўқотишди. Албатта, футболчиларимиз ушбу пенальти учун норозичилик билдиришди. Лекин ҳозир бу ҳақида аниқ фикр билдира олмаймиз. “Андижон” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Лига Кубоги захира ўйинчиларига имкон бериш учун ҳам керак, - дейди Бердиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!