Рўзиқул Бердиев: "Насаф" бежизга Fair Play совринини қўлга киритмаган
Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Насаф” (1:2) баҳсидан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Бугун кучли жамоага қарши баҳс олиб бордик. Қолаверса, улар ўз майдонида ҳаракат қилишди. Рақибни яхши ўрганган эдик. “Сурхон” узун паслар билан ўйнашини ва стандарт вазиятлардан яхши фойдалана олишини билар эдик. Бунга тайёр эдик.
Йигитлар диққат-эътиборини йўқотмасдан ўйнашди. Кўп вазиятлар яратдик, фақат иккитасидан фойдалана олдик. Асосийси, кучли рақиб майдонида 3 очкога эга бўлдик.
- Бугунги ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳакамлар ўйинни жуда яхши бошқаришди. Ҳеч қандай хато бўлмади, деб ўйлайман. Кичик хатолар бўлса, улар албатта кўриб чиқилади.
- “Насаф” одатда тўлиқ 90 дақиқа тоза ўйнайди. Аммо бугун вақт чўзишлар ҳам бўлди...
- Биз ҳар доим йигитларга тоза ўйнашни ўргатиб келганмиз. Бежизга ҳар мавсум Fair Play соврини бизга топшириб келинмайди. Футболда ҳар хил айёрликлар бўлади. Лекин ғалаба қозониш учун барча нарсани билиш лозим. Ўйлайманки, биз ётиб олиб, ўйинни чўзмадик. Футболчиларимиз ғалабага лойиқ ўйнашди. Тўғри, мазмунли ўйин кўрсатмагандирмиз, лекин яккакурашларда “Сурхон”га мағлуб бўлмадик.
Фикрлар