Рўзиқул Бердиев: Рақибларимиз бизга юқори баҳо бермоқда

«Нима ҳам дердим?! Биз 20 га яқин имкониятларни яратдик. Бироқ, олдинги беллашувларда ҳам кўзга ташланган вазиятлардан фойдаланиш муаммоси ечимсизлигича қолмоқда. Рақибларимиз ҳам бизга юқори баҳо бериб, ҳимоявий тактика остида тўп суришмоқда

Менинг фикримча, футболчилар бугун яхши ҳаракат қилишди. Аммо спортда натижа эсда қолади. Бизни дурангчи жамоа бўлиб қолди, деган фикрларга қўшилмайман. Кўриб турибсизлар, биз жон-жаҳдимиз билан ғалаба учун ҳаракат қиляпмиз, вазиятлар яратяпмиз, аммо якуний нуқтани қўядиган футболчи етишмаяпти.

Дилшод Раҳматуллаевнинг тажрибасига ишониб, майдонга туширмоқдамиз. Фақат у позицион вазифасини кўп ҳолларда унутиб, ҳужумга берилиб кетяпти. Шу сабабдан, уни эрта захирага олмоқдамиз. Станоевични бош билан кучли ўйнаш қобилиятини кўрмадим. Аммо жарима тўпларини аъло даражада амалга оширади».

"Бухоро" мураббийи: Дуранг биз учун яхши натижа

Абрамов иштирокидаги қизиқарли матбуот анжуманини тўлиқ шаклда ўқишингиз мумкин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Javlon Abdullaev
27/06/2020 07:22
Kuchli kamanda bolish uchun bunaqa kamandalarning liboyini yorish kerak himoyasiga qutag'im bularni