Рўзиқул Бердиев: "Турон ҳақли равишда ғалаба қозонди"
Cоcа-Cоlа Суперлига 15-туридан ўрин олган “Турон” – “Насаф”(1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Турон” бугун катта иштиёқ эвазига ҳақли ғалабага эришди. Уларнинг голига қадар иккита вазиятдан фойдаланганимизда вазият бошқача бўлиши мумкин эди. Жамоамни бугун таний олмадим. Бугунги натижа кўнгилни хира қилди.
Қанотларда фаол бўлмагани, ҳужумларда кам ҳаракат қилгани ва Жуманқўзиев билан яккакурашларда пассив ўйнагани Муҳаммадиевни биринчи бўлимдаёқ захирага олдим.
Легионерларга ҳали бироз вақт керак. Жамоамизни олдинда ҳали жуда ҳам кўп учрашувлар кутиб туриб. Биз уларни рақобат муҳити яратиш учун таклиф қилганмиз. Ўйлайманки, келгуси баҳсларда улар жамоага ёрдам беришади.
“Турон” билан кубок доирасида ҳам тўқнаш келамиз. Аммо, унга қадар кўплаб беллашувлар бизни кутиб турибди”, – деди "аждарлар" устози.
Фикрлар