РПЛ. 20 ёшгача бўлган энг қиммат футболчилар жамоаси тузилди

"Transfermarkt" портали Россия Премьер-Лигасида ҳаракат қилувчи 20 ёшгача бўлган энг қиммат футболчилардан иборат жамоа тузди. 
Ўзбекистон терма жамоаси ва ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев ушбу жамоадан жой олди ва энг қиммат ўйинчилар ичида 3-ўринни эгаллади. Легионеримизнинг ҳозирги нархи 6 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев кеча бўлиб ўтган "Рубин"га қарши учрашувда жамоадошининг голига ассист бериб, энг яхшилардан бири бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!