РПЛ. "Нижний Новгород" ғалаба қозонди. Йўлдошев тўлиқ ҳаракат қилди

Россия чемпионатининг 17-туридан ўрин олган "Нижний Новгород" ва "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур учрашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мезбонлардан Калинский дублга эришган бўлса, рубинликларнинг ягона голига Дрейер муаллифлик қилди. Легионеримиз Иброҳимхалил Йўлдошев асосйи таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракат қилди.

Маълумот учун, "Нижний "Новгород" айни дамда 18 очко билан 13-ўринда бормоқда. 10-ўриндаги "Рубин" ҳисобида 22 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!