РПЛ. "Нижний Новгород" ўз майдонида "Спартак"ка мағлуб бўлди. Йўлдошев эса...
Бугун, 2 октябрь куни Россия Премер-лигасининг 11-турида “Нижний Новгород” - “Спартак” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Баҳс 2:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.
Учрашувдаги ҳисоб 37-дақиқада очилди: Мамаду Майга гол уриб, майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:0. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқалари ҳам кескин курашларга бой ўтди, бироқ дастлабки таймда бошқа гол киритилмади.
Иккинчи бўлим ҳам кескин курашлар остида бошланди. Ўйиндаги устунлик бироз москваликлар томонда эди ва бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди. 66-дақиқада Шамар Николсон ўз ҳисобига гол ёздириб қўйиб, таблодаги натижани 1:1 кўринишига келтириб қўйди. 75-дақиқа келиб "Спартак" пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Квинси Промес 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Мазкур натижа ўйин охиригача ўзгармади ва "Спартак" сафарда "Нижний Новгород"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Майдон эгалари сафида ҳаракат қиладиган легионеримиз Иброҳимҳалил Йўлдошев ўйиннинг 60-дақиқасида захирадан майдонга тушди.
Фикрлар