РПЛ. "Нижний Новгород" ўз уйида "Рубин"ни мағлуб этди
Россия премьер лигаси 7-туридан ўрин олган "Нижний Новгород" - "Рубин" баҳси бўлиб ўтди. Беллашув 2:1 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланди.
"Рубин" сафидаги вакилларимиз Умарали Раҳмоналиев учрашувни илк дақиқалардан бошлади ва 78-дақиқада захирага олинди, Рустам Ашурматов эса захирада қолдирилди. Иброҳимҳалил Йўлшдошев 82-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Ушбу ўйиндан сўнг Ашурматов Ўзбекистон терма жамоасига, Раҳмоналиев ва Йўлдошев ОТЖ сафига қўшилди, Жиянов аллақачон Тошкентда Копадзе билан йиғинга киришди.
Фикрлар