РПЛ. "Рубин" иккинчи турда ҳам дуранг қайд этди. Раҳмоналиев 84 дақиқа ўйнади, Ашурматов эса...

Россия Премьер-лигасида иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Қозоннинг "Рубин" клуби навбатдаги учрашувда "Оренбург" жамоаси билан дурангга имзо чекди - 1:1. 

Раҳмоналиев Қозон клуби сафида беллашувни асосий таркибда бошлади ва 84-дақиқада бошқа ўйинчи билан алмаштирилди. Ашурматов эса захирада қолдирилди. 

Эслатиб ўтамиз, "Рубин" 1-турда "Локомотив"га қарши майдонга тушиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этганди. Айни пайтда клуб ҳисобида 2 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!