РПЛ. "Рубин" муҳим учрашувда дуранг ўйнади. Ашурматов эса сўнгги дақиқаларда майдонга тушди

  • 05 Apr 17:12
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Россия Премьер-лигасининг 23-туридан ўрин олган баҳсда "Рубин" "Крылья Советов" билан баҳс олиб бориб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 
 
Учрашувнинг 16-дақиқасида Иван Сергеев ҳисобни очган бўлса, ўйиннинг 88-дақиқасида Валентин Вада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 
 
Миллий терма жамоамиз ҳимоячиси ҳисобланган Рустам Ашурматов эса 90-дақиқада ўйинга қўшилди. 
 
Маълумот ўрнида, "Рубин" навбатдаги учрашувини 12 апрель куни соат 19:00 да "Локомотив"га қарши ўтказади.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!