РПЛ. Шомуродов ва Ионовнинг голлари "Ростов"га 3 очко келтирди

"Ростов-Арена"да кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги кичик ғалабани қўлга киритишди. 11-дақиқада ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўзининг аниқ зарбаси билан учрашувда ҳисобни очишга эришди. Биринчи бўлим сўнггида эса Алексей Ионов орадаги фарқни оширишга эришди. Иккинчи тайм аввалида эса Жорже Деспотович бош билан рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди.

Ростовликлар сафида Шомуродов беллашувни асосий таркибда бошлади ва 82-дақиқада захирага олинди. "Оренбург" таркибида эса яна бир юртдошимиз Вадим Афонин тўлиқ 90 дақиқа фаол ҳаракатланди.

Келгуси тур Валерий Карпин шогирдлари "Спартак"ни қабул қилишса, оренбургликлар эса Москвада ЦСКА меҳмони бўлишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
15/07/2019 08:51
Насип елдор рассияда тупурар бӯлади
&
Admiral_uz
14/07/2019 12:27
Bravo Eldor, gool urishni tõxtatma Rossiyada topurar bõlib Europaga yõl ol