РПЛ. ЦСКА сафарда ишончли ғалабани қўлга киритди, Файзуллаев 77-дақиқада захирадан майдонга тушди

РПЛнинг 20-турида ЦСКА "Крилья Советов" майдонига сафар уюштириб, 0:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.  Меҳмонларнинг иккала голи ҳам Вильян Роча номига қайд этилди.

Ушбу учрашувда москваликлар аъзоси Аббос Файзуллаев захирадан майдонга тушди. У 77-дақиқада ўйинга қўшилди. 

Шу тариқа, ЦСКА турнир жадвалида 4-ўринга чиқди, жамоа ҳисобида 32 очко мавжуд. "Крилья Советов" эса 29 очко билан 7-поғонадан жой олган. 

"Крилья Советов" - ЦСКА 0:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!