РПЛ. ЦСКА "Химки"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, Файзуллаев 80 дақиқа ҳаракат қилди

"Химки" ва ЦСКА жамоалари тўқнаш келган Россия Премьер-лигасининг 7-тур учрашуви якунига етди. Баҳс 2:0 ҳисобида "қизил-кўклар"нинг ғалабаси билан якунланди.

38-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Тамерлан Мусаев ҳисобни очди. 62-дақиқада ҳимоячи Моисес ЦСКАнинг учрашувдаги иккинчи голини киритди.

Яқинда "Химки" сафига кўчиб ўтган Алишер Одилов ўйин қайдномасига киритилмаган бўлса, ЦСКА шарафини ҳимоя қилаётган Аббоссбек Файзуллаев асосий таркибда майдонга тушди ва 80 дақиқа ҳаракат қилди. 

ЦСКА Россия Премер-лигаси турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Жамоа етти учрашувда 13 очко жамғарган. "Химки" олти очко жамғариб, 11-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!