РПЛ. Йўлдошев жамоасига янги бош мураббий тайинланди (фото)

Сергей Юран "Нижний Новгород" бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти орқали хабар берди.

Сергей Николаевичнинг сўнгги иш жойи "Химки" бўлиб, у ердан мутахассис 2022 йил август ойида кетган. Сергей Юран бошчилигида "Химки" Россия кубоги (2019/2020) финалига чиқди. Шунингдек, у клубни Премьер-лигага олиб чиқди (2020).

Сергей мураббийлик фаолиятида Ставрополнинг “Динамо” клубини биринчи лигага олиб чиқди (2004). Сергей Николаевич бошчилигидаги Ярославнинг "Шинник" жамоаси биринчи дивизион ғолибига айланди ва Премьер-лигага чиқди (2007).

юран

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!