РПЛда тўп сураётган қайси футболчилар Осиё кубогида иштирок этади?

Хабарингиз бор яна саноқли кунлардан сўнг Бирлашган Араб Амирликларида навбатдаги Осиё кубоги баҳслари бошланади.

Ушбу мусобақада Россия премьер-лигасида тўп сурадиган 5 нафар футболчи ҳам иштирок этади. Улар Милад Муҳаммади (“Ахмат”, Эрон), Сердар Азмун  (“Ростов”, Эрон), Валерий Кичин (“Енисей”, Қирғизистон), Достонбек Хамдамов (“Анжи”, Ўзбекистон) ва Элдор Шомуродовлардир (“Ростов”, Ўзбекистон).

Маълумот учун, Осиё кубоги 5 январдан 1 февралга қадар давом этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар