Рубен Аморим: "Муаммо схема эмас, интенсивлик етишмаслиги"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим яна бир бор тактик схема ҳақида фикр билдирди. Илгари португалиялик мутахассис ўзининг севимли 3-4-3 тизимидан воз кечмаслиги учун бир неча маротаба танқид қилинган эди.
"Мен буни ойлар давомида айтиб келаман: схема – муаммо эмас. Схема – фақат бир тарафдан бошланиш. Кейин эса динамика, ишонч, ўйин услубимиз ва рақобатбардошлигимиз ҳал қилувчи омилга айланади. Агар шу мавсумдаги муаммолар билан ўтган ўйинларга назар ташласак, қийинчилик схема туфайли бўлмаган. Асосий муаммо интенсивлик етишмаслиги эди. АПЛда кўп ўйинларда ғалаба қозониш учун идеал даражада бўлиш керак", – деди Аморим "Stan Sport"га берган интервьюсида.
Маълумот ўрнида, "Манчестер Юнайтед" АПЛдаги навбатдаги учрашувини 24 ноябрь куни ўз майдонида "Эвертон"га қарши ўтказади.



Фикрлар