Рубен Аморим: "Ўзгартирилиши керак бўлган нарса жисмоний ҳолатдир"

"Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи этиб тайинланган Рубен Аморим биринчи учрашувдан олдин клубда нималарни ўзгартириш кераклиги ва янги ўйин услубида ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Менимча ҳозирги жамоада асосий ўзгартирилиши керак бўлган иш бу – жисмоний ҳолат. Буни яхшилай олсак, албатта катта ютуқларга эришамиз. Лекин бу учун қанча вақт кетишини билмайман, шунинг учун менга бироз вақт керак. 

Клуб сўнгги ўйинларда тўпни жуда тез йўқотмоқда, шунинг учун биз кўпроқ тўп назоратни қўлга олишимиз керак. Шу билан бирга, тезроқ ҳимояга қайтишни ҳам ўрганишимиз зарур. Агар ўйин услубим ҳақида сўрасангиз мен шундай жавоб бераман” – дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди португалиялик мутахассис. 

Маълумот ўрнида, Аморим "қизил иблислар"дан аввал "Спортинг" клубида ишлаб, кўплаб муваффақиятларга эришган. Унинг МЮдаги дастлабки учрашуви 24 ноябрь куни "Ипсвич Таун"га қарши бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:30 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!