"Рубин" ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди
Javokhir Azimov
Қозонликлар мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргарлик кўряпти.
Рус жамоалари мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргарлик кўрмоқда.
Хусусан, Рустам Ашурматов ҳамда Умарали Раҳмоналиев ҳаракат қилаётган "Рубин" жамоаси бугун Болгариянинг "Берое" клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлаб, 45-дақиқада захирага олинди. Кейин, 74-дақиқада Фаттахов ўрнига яна майдонга туширилди. Раҳмоналиев баҳсни ўтказиб юборди.


Изоҳлар (0)