Рубин Хебай: "Менга ҳеч қанақа таклиф йўқ, тез орада "Андижон"нинг Тожикистондаги йиғинига қўшиламан"

2023 йилги мавсумда “Андижон” жамоаси таркибида ўзининг ажойиб ўйинлари ҳамда голлари билан мухлисларнинг меҳрини қозонган албаниялик легионер Рубин Хебай яқин вақтлар ичида таътилдан қайтади.

Қолаверса, Суперлига юлдузига айланган футболчимизга турли хил қизиқишлар борлиги тўғрисида ҳам гап-cўзлар йўқ эмас. Бу хусусида футболчи “Андижон” матбуот хизматига қуйидагиларни айтди:

“Мен тез орада “Андижон”нинг Тожикистондаги йиғинига қўшиламан ва жамоам билан тайёргарликни бошлайман. Менинг “Андижон” клуби билан амалда шартномам бор. Менга ҳеч қанақа таклиф йўқ.

Мен профессионал футболчиман. Агар клубга яхши таклиф тушса, биз бу ҳақида гаплашамиз ва икки томон учун нима яхшироқ эканини ҳал қиламиз.

Лекин менда бошқа клублар бўйича ҳеч қанақа маълумотлар йўқ”.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
09/01/2024 20:13
АНДИЖОННИ РУБЕН Х,ЕБАЙ футболчиси яшасин ва рак,иблар дарвозасига шода шода голлар уриб жамоасини галабали юришини безасин