Руд ван Нистелрой ПСВ билан шартномасини узайтирди
Голландиялик афсонавий ҳужумчи Руд ван Нистелрой ПСВ клубидаги фаолиятини давом эттирадиган бўлди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 42 ёшли мутахассис эйндховенликлар билан амалдаги шартномасини 2021 йилга қадар узайтирган. Таъкидлаш керакки, у айни дамда ПСВнинг ёшлар жамоасига устозлик қилмоқда. У ушбу лавозимда 2018 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.
Фикрлар