Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Руди Гарсия Испания клубларидан таклиф кутмоқда

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Руди Гарсия келажакда Испания чемпионатида жамоа бошқаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйганини айтди.

«Наполи»нинг собиқ бош мураббийи Руди Гарсия мураббийлик фаолиятини Испания чемпионатида давом эттиришни хоҳлашини маълум қилди.

«Бобо ва бувиларимдан уч нафари испаниялик бўлган. Улар фуқаролар уруши даврида мамлакатни тарк этиб, Франциянинг Седан шаҳри яқинидаги Арденна ҳудудига кўчиб ўтишган. Испания жанубида, Андалусияда қариндошларим бор. Жаҳон чемпионати вақтида Испаниядаги дўстларим ва оила аъзоларимдан кўплаб хабарлар олдим. Бу мен учун алоҳида лаҳза бўлди. Шунинг учун испанияликларга қарши баҳсда яхши натижа кўрсатиш мен учун муҳим эди.

Мен испан тилида гаплаша оламан, аммо ҳали Испанияда мураббийлик қилмаганман. Буни жуда истайман. Бу ҳам менинг мақсадларимдан бири. Худди бир вақтлар терма жамоани бошқариш ва Жаҳон чемпионатига боришни орзу қилганим каби», — дея Гарсиянинг сўзларини The Athletic нашри келтирмоқда.

Гарсиянинг сўнгги иш жойи Бельгия терма жамоаси бўлган. У 2026 йил ёзида ушбу жамоани тарк этган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ